Сайловчилар коллегияси Трампга олган барча овозларини берди
Олам
−
15:23
1453АҚШда Сайловчилар коллегияси 5 ноябрь куни сайланган президент Дональд Трампга дастлабки ҳисоб-китобларда олган барча овозларини берди. Бу ҳақда бугун, 18 декабрь куни эрталаб Американинг CNN медиа компанияси хабар берди.
Якуний натижа овоз бериш натижаларига тўғри келди: Трамп ва вице-президент этиб сайланган Жеймс Дэвид Вэнс 312 овоз, уларнинг рақиблари – вице-президент Камола Ҳаррис ва Миннесота губернатори Тим Уолз эса 226 овоз олди. Сайланиш учун камида 270 овоз керак.
Ҳисоботда қайд этилишича, тартибга кўра, Ҳаррис 25 декабргача сайловчилар овозлари натижалари билан ҳужжатлар тўпламини олиши керак.
АҚШ президентлик сайловларида 150 миллиондан ортиқ америкалик овоз берди, бироқ расмий равишда давлат раҳбари ҳар тўрт йилда бир марта штат капитолларида йиғиладиган 538 сайловчи томонидан танланади. Сайловчилар сони сенаторлар (100), Вакиллар палатаси аъзолари (435) ва Вашингтондаги сайловчилар учун қўшимча учта сайловчига тенг.
Ҳар бир штат оладиган сайловчилар овозлари сони аҳолини рўйхатга олиш натижаларига кўра ҳар ўн йилда ўзгариши мумкин. Бу конгрессменлар сони ва Конгрессдаги ҳар бир штатдан иккита сенаторни билдиради.
Одатда, оммавий овоз бериш ғолиби Сайловчилар коллегиясининг овоз бериш ғолиби билан бир хил бўлади.
Сўнгги 25 йил ичида икки марта – 2000 ва 2016 йилларда – АҚШнинг сайланган президенти сайловчилар коллегияси овозини йўқотган номзодга қараганда камроқ америкалик сайловчилар томонидан қўллаб-қувватланди.
Овоз бериш натижалари 6 январь куни Конгресснинг янги таркиби томонидан расман тасдиқланади. Трампнинг инаугурацияси 20 январь куни Вашингтон марказидаги Капитолий биноси олдида ўтказилиши режалаштирилган.
LiveБарчаси