Сайлов жараёнида фуқаролардан 250 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган – БП
Жамият
−
09 Июль 2023
8542Сайлов жараёнларида унинг натижаларига у ёки бу тарзда таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бирон-бир жиддий қонунбузилиши ҳозирги вақтга қадар аниқланмади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот марказида ўтказилган брифингда бош прокурор ўринбосари Шоҳрух Аминов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ходимлар прокуратура органларининг барча бўғинларида ташкил этилган 24 соатлик узлуксиз навбатчиликда хизмат қилмоқда, улар сайлов жараёнида қонунийликни таъминлаш ишларига тўлиқ жалб этилган.
"Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатилиб, мамлакатдаги вазият ҳақида реал вақт режимида ахборот алмашилмоқда", деди у Шоҳрух Аминов.
Шунингдек, у сайловни тинч ва осойишта ўтказилиши, жамоат тартибининг сақланиши қатъий назоратга олинганини айтиб ўтган.
"Соат 15:00 га қадар прокуратура органларига сайлов жараёнида шу кунга қадар фуқаролардан 250 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларда асосан сайлов қонунчилигига оид ҳуқуқий тушунтириш сўралган. Ҳуқуқбузарликларга оид хабарлар ва мурожаатлар келиб тушмади", дея қўшимча қилган Аминов.
LiveБарчаси