Сайлов натижаларини “оригинал протокол”га ёзишни тақиқлаган мансабдор устидан текширув бошланди
Жамият
−
24 Декабрь 2019
566322 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари аъзолари сайлови овоз бериш жараёнлари тугагач, ижтимоий тармоқларда Яшнобод тумани ҳокимлиги сайлов комиссиясининг тегишли сайлов округлари масъуллари билан Telegram’да тузилган гуруҳидаги ёзувлар эълон қилинди. Унда Яшнобод тумани ҳокимияти Кадрлар бўлими раҳбари Қудрат Ҳусановга тегишли бўлган ва сайлов округлари масъулларини “черновик” протоколлари билан айтилган манзилга етиб келишларини талаб қилган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мазкур ҳолат бўйича текширув ўтказид ва қуйидагиларни маълум қилмоқда:
Бош прокуратура томонидан ижтимоий тармоқларда тарқалган округ ва участка сайлов комиссияларига Тошкент шаҳар Яшнобод туманида овозларни санаб чиқиш бўйича якуний баённома нусхасини тўлдириш ва баённома нусхаларини ҳеч кимга тарқатмаслик юзасидан ғайриқонуний кўрсатма берилиши билан боғлиқ маълумотлар текширилди.
Текширишда, Яшнобод тумани ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари Қ.Хусанов 22 декабрь куни тумандаги округ ва участка сайлов комиссиялари фаолиятига ноқонуний аралашиб, 30 та участка сайлов комиссиялари раисларига сайловдан кейин зудлик билан сайлов баённомаларининг қоралама нусхалари билан етиб келишини ҳамда баённомаларнинг асл нусхаларига бирон-бир ёзув киритмаслик ҳақида ноқонуний кўрсатма берганлиги аниқланди”.
Бош прокуратуранинг қайд этишича, мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси