Саудия шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Роналдуга оғиз соляпти

Спорт

image
0:00
0:00
download

Кеча, 22 ноябрь куни “Манчестер Юнайтед” билан ҳамкорлигини якунлаб, эркин агентга айланган португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду Англия чемпионатида қолиши ёки Саудия Арабистони клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда "Marca" нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, ҳужумчига "Ньюкасл" ва "Ал-Наср" даъвогарлик қилмоқда. Этиборлиси, ҳар икки жамоанинг эгаси Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмондир.

Аввалроқ, Роналду журналист Пирс Морганга шов-шувли интервью бериб, унда “қизил иблислар” бош мураббийи Эрик тен Хаг, жамоанинг собиқ устози Ралф Рангник ва собиқ жамоадоши Уэйн Руни ҳақида танқидий фикр билдирган эди.

Қатардаги Жаҳон чемпионатида Роналду бошчилигидаги Португалия терма жамоаси эртага, 24 ноябрь куни Гана билан дастлабки ўйинда майдонга тушади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ronaldu Nyukasl

Баҳолаганлар

482

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг