Саудия Арабистони Қироли фавқулодда шифохонага ётқизилди
Олам
−
20 Июль 2020 19799 1 дақиқа
Бугун, 20 июль куни Саудия Арабистони Қироли 84 ёшли Салмон бин Абдул Азиз ўт пуфагидаги яллиғланиш сабабли Ар-Риёддаги шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда “Saudi Press Agency” хабар берди.
Салмон бин Абдул Азиз кечаси шифохонага ётқизилган. Қирол соат 4:36 да фавқулодда тарзда шифохонага олиб келинган.
Қирол Файсал номидаги шифохонага олиб борилган 84 ёшли Салмон бин Абдул Азиз тиббий кўрикдан ўтганида унинг ўт пуфаги яллиғлангани маълум бўлган. У камида бир ҳафта шифохонада қолади. Унинг аҳвол ҳақида бошқа маълумот йўқ.
Қирол Салмон бин Абдул Азиз дунёнинг энг йирик нефть экспорт қилувчи давлатнинг монархи ҳисобланади. У тахтга 2015 йилда ўтирган. Аммо сўнгги йилларда давлат ишларини асосан унинг ўғли, валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон юритади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь