Саудия Арабистони дунёдаги энг катта аэропортни қурмоқчи

Олам

image

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида “Қирол Салмон” халқаро аэропорти қурилади. Иншоот дунёдаги энг катта аэропорт бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақдa “Dezee” интернет сайти хабар берди.

“Қирол Салмон” халқаро аэропорти 12 000 километр квадрат майдонни эгаллаши кутилмоқда. Шунингдек, аэропорти ҳудудида дам олиш масканлари, савдо марказлари, боғлар, ҳатто турар-жой бинолари ҳам лойиҳалaштирилган. 

Лойиҳага кўра, аэропорт бинолари Саудия Арабистонининг миллий ҳамда замонавий архитектурасини ўзида мужассам этади. Архитекторларнинг фикрича, аэропорт 2030 йилга бориб 120 миллионга яқин одамни қабул қилади.   

“Янги “Қирол Салмон” халқаро аэропорти анъанавий аэропортлардан  табиий ёруғлик, яшил ҳудудларнинг кўплиги, фойдаланувчиларга юқори даражада хизмат қилиши орқали ажралиб туради. Биз лойиҳалаштираётган пайтимизда аввало маҳаллий архитектурага кўпроқ эътибор бердик. Замонавийлашиб бораётган дунё архитектурасига айнан шу нарса керак деб ўйлаймиз”, дейди лойиҳачи архитекорлар жамоасининг раҳбари Люк Фокс.

Маълумот учун, аэропортнинг яна бир ўзига хос жиҳати қайта тикланадиган энергиядан қувватланишидир. Катта иншоотни энергия билан таъминлаш учун аэропорт бўйлаб қуёш панеллари жойлaштирилади. 

Аввалроқ, Бирлашган Араб Амирлиги 2023 йилда дунёдаги энг катта аквариум очиши ҳақида айтиб ўтган эдик.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

259

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг