Саудия Арабистони 70 ёшдан ошганларга ҳам Умра зиёратига рухсат берди

Олам

image

Саудия Арабистони 70 ёшдан ошган ва 18 ёшгача бўлган шахсларга Умра зиёратини амалга оширишга рухсат берди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, 70 ёшдан ошган ва коронавирусга қарши вакцинанинг иккита дозасини қабул қилган шахслар Ҳаж ва Умра зиёратини адо этишлари мумкин.

Шунингдек, 12-17 ёш оралиғида бўлган, коронавирусга қарши эмланган болаларга ҳам Умра зиёратига рухсат берилган. Коронавирусдан тузалган, бироқ ҳали вакцина олишга улгурмаганлар ҳам шулар жумласидан.

Бунгача бундай имконият фақатгина 18-70 ёш оралиғида бўлганларда бор эди. 

Маълумот учун, Умра йилнинг исталган вақтида бажарилиши мумкин.

Умра мусулмонлар учун Ҳаждан кейинги иккинчи муқаддас диний ибодат ҳисобланади. Ҳаж зиёрати нархи анча юқорилиги ва навбат ҳам катталиги сабабли Умрага бориш истагида бўлган талабгорлар кўпчиликни ташкил этади.

Пандемия туфайли Саудия Арабистони Умра зиёратини бир неча ойга тўхтатиб қўйганди. Аввалига мамлакат фуқароларининг, ўтган йилнинг 1 ноябридан эса хорижликларнинг Умра қилишига рухсат берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

139

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг