Сариосиёда Обизаранг сел сув омбори қурилади

Жамият

image

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари порталида“Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида Обизаранг сел сув омборини қуриш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, суғориладиган ер майдонларининг сув таъминотини яхшилаш, сел-тошқин сувларининг салбий таъсирини юмшатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1.Бош лойиҳа ташкилоти “Ўзсувлойиҳа” АЖ томонидан 13,15 млн. куб метр ҳажмдаги сел сув омбори қурилиши назарда тутилган “Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида Обизаранг сел сув омборини қуриш” лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисоб-китоблари ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2.“Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида Обизаранг сел сув омборини қуриш” лойиҳасининг (кейинги ўринларда – лойиҳа деб аталади) техник-иқтисодий ҳисоб-китоблари иловага мувофиқ асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари билан тасдиқлансин.

3. Лойиҳани амалга ошириш муддати 2023 йил 30 апрель қилиб белгилансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги бош лойиҳа ташкилоти “Ўзсувлойиҳа” АЖ билан биргаликда 2020 йилнинг 1 июлига қадар мазкур қарорнинг 2-банди билан тасдиқланган техник-иқтисодий ҳисоб-китобларига мувофиқ ишчи ҳужжатлар сифатли ишлаб чиқилишини ҳамда ваколатли экспертиза органларидан белгиланган тартибда экспертиза хулосалари олинишини таъминласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги мазкур қарорнинг иловасига мувофиқ талаб этиладиган капитал қўйилмаларни буюртмачи ва бош лойиҳачи томонидан тақдим этилган аниқ ҳисоб-китоблар асосида 2020 – 2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурлари параметрларини шакллантириш жараёнида ажратилишини назарда тутсинлар.

6. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими Т.А. Боболов лойиҳани амалга ошириш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилиши ҳамда барча зарур шарт-шароитлар яратилиши, шунингдек, лойиҳанинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун шахсан жавоб берадилар.

7.Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – транспорт вазири А.Ж. Раматов, сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев Сурхондарё вилояти ҳокими Т.А. Боболов зиммасига юклансин.
 

Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири        А. Арипов


Мақола муаллифи

Теглар

Вазирлар Маҳкамасининг қарори Сурхондарё сув омбори

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг