Шоҳруҳ Раҳимов лавозимидан озод қилинди
Жамият
−
15 Март 2023
19610Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги директори Шоҳруҳ Ҳамидович Раҳимов ўз лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг “Янги Ўзбекистон” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Раҳимов бошқа лавозимга ўтиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг кеча, 14 мартдаги қарорига асосан ишдан бўшатилган.
Маълумот учун, Шоҳруҳ Раҳимов мазкур лавозимга 2022 йил февраль ойида тайинланган эди. Аввалроқ, у вазирликнинг Корея Республикаси билан инвестицион ҳамкорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь