Сардоба тошқинидан жабр кўрганларга уй ажратиш бўйича 724 та мурожаат рад этилган

Жамият

image

Сардоба тошқинидан жабр кўрганларга уй-жойлар тақсимланишида биринчи навбатда ҳужжатларида муаммоси бўлмагани учун 1 430 та хонадон эгаларига тўғридан-тўғри берилган. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари Ўлмасжон Мамадаминов брифингда маълум қилди.

Мамадаминов Сардоба тошқинидан жабр кўрганларни турар-жой билан таъминлашда юзага келган муаммоли масалаларга изоҳ берди.

“Ишчи гуруҳлар томонидан уй-жойлар тақсимланишида биринчи навбатда ҳужжатларида муаммоси бўлмагани учун 1 430 та хонадон эгаларига тўғридан-тўғри берилиб, кўп қаватли уйларнинг 1-қаватига биринчи навбатда оиласида ногиронлиги бўлган болалар ёки оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болалар, шунингдек I ёки II гуруҳ ногирони бўлган шахслар ва ёлғиз пенсионерлар жойлаштирилди.

Муаммо ва камчиликлари бўлган 724 та ҳужжатлар Халқ депутатлари туман Кенгашлари сессияларида кўриб чиқилиб, сессия қарорларига асосан уй ажратилиши рад этилди”, деган Мамадаминов.

Таъкидланишича, ўрганишлар натижасида 187 тасини — яшайдиган уйи бўлгани учун, 232 та хонадонга тегишли уйлар — Қурилиш назорат инспекцияси томонидан яроқли деб топилгани, 4 та хонадон — нотурар жой бўлгани, 3 та хонадон — қурилиш қилиш мумкин бўлмаган жойда қурилгани ва 298 та хонадон — қурилиши якунланмаган (фақат пойдевори бўлган ёки 2-3 қатор ғишт кўтарилган), кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун қурилган вақтинчалик уйлар (времянка) эканлиги аниқланди.

Аввалроқ, Тошқин оқибатида уй-жойларига жиддий зарар етган фуқаролар учун жами 52,5 га ер майдонлари танланиб, 2 640 та хонадонли 86 та кўп қаватли турар жой қурилгани, мазкур кўп қаватли уйларнинг нархи шартнома бўйича 855,4 млрд. сўм бўлгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Сардоба тошқини

Баҳолаганлар

99

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар