Сардоба сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудлар тўлиқ тозаланди

Жамият

image

“Сардоба” сув тошқини оқибатларини бартараф этиш ишларига Миллий гвардия 2 535 нафар шахсий таркибни сафарбар этган. Бу ҳақда Миллий гвардия Матбуот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаров маълум қилди.

Қайд этилишича, 1 июнь куни Сирдарё вилояти бошқармасидан ташқари барча бўлинмалар хизмат жойларига қайтарилди.

Сардоба сув тошқини оқибатида талофат кўрган ҳудудларда тозалаш ишлари тўлиқ якунига етказилди.

Ҳозирда эвакуация қилинган фуқаролар жойлашган 15 та объект (2 506 нафар фуқаро) Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан қўриқланмоқда.

Қурилиш ва таъмирлаш ишларига республиканинг 13 та шаҳар ва вилоятидан жами 10 700 нафар қурувчи Оқолтин, Сардоба ва Мирзаобод туманларидаги 20 та объект ва 12 та аҳоли яшаш пунктидаги хонадонларга жойлаштирилган;

Бундан ташқари, 784 та ҳар-хил турдаги ҳужжат ва 4 598 бош тирик қорамол топилиб эгаларига қайтарилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сардоба сув омбори

Баҳолаганлар

114

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made