Саратоннинг эътиборсиз қолдириладиган белгилари айтилди
Саломатлик
−
02 Ноябрь 2021
21188Саратон касаллигининг одатда эътиборсиз қолдириладиган дастлабки аломатлари мавжуд. Бу ҳақда тиббиёт фанлари доктори Михаил Давидов маълумот берди.
Мутахассисга кўра, эътибор бермаслик хато бўладиган биринчи нарса — бир ойдан ортиқ давом этувчи мунтазам йўтал. Бу бронхит ёки мавсумий касаллик бўлиши мумкин, аммо беморда ўпка саратони ёки бош ва бўйин ўсимталари ҳам бўлиши мумкин. Айниқса, йўтал қон кетиши билан
кечса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.
Овоз тембрининг ўзгариши, бўғилиш ёки хириллаш лимфа тугунлари ёки ҳалқумнинг шикастланишини кўрсатиши мумкин. Оғиздаги яралар ҳам шифокорга мурожаат қилиш учун сабаб бўлади.
Рўйхатдаги учинчи аломат — узоқ муддатли овқат ҳазм қилиш муаммолари. Шунингдек, йўғон ичакда ўсимта бўлса, доимий диарея ёки ич қотиши кузатилиши мумкин.
“Бундай вазиятларда имкон қадар тезроқ шифокорга мурожаат қилиш ва колоноскопия қилдириш керак, бу ичакларни батафсил текшириш имконини беради”, деб огоҳлантирган Давидов.
Унинг қўшимча қилишича, 40 ёшдан кейин бундай текширув ҳар йили ўтказилиши керак — бу саратонни эрта босқичда аниқлашнинг ягона йўли.
Бундан ташқари, сийдик частотаси, сийдикни ушлаб туриш ва бошқа шунга ўхшаш ҳодисалардаги ўзгаришларни кузатиш муҳимдир — бу простата ёки сийдик пуфаги саратонини кўрсатиши мумкин.
Шифокор хавфли аломатлар рўйхатига мунтазам равишда жиғилдон қайнаши, ютишга қийналишни ҳам киритган. Улар қизилўнгач ёки ошқозон саратонини кўрсатиши мумкин.
Тухумдон ёки бачадон саратони билан беморларда бел ёки тос бўшлиғида оғриқлар, овқатни ҳазм қила олмаслик кузатилиши мумкин.
Таъкидланишича, деярли ҳар қандай саратон бир ой давом этадиган лимфа тугунларидаги ўзгаришлар билан кўрсатилиши мумкин. Давидов доимий чарчоқ, тунги иситма, терлаш, тўсатдан вазн йўқотиш ва доимий бош оғриғини ҳам эътиборсиз қолдирмасликка чақирган.
LiveБарчаси