Саратон касаллигини олдини олувчи маҳсулотлар маълум қилинди
Олам
−
28 Ноябрь 2020
10398Россиялик диетолог организмни саратон ўсмаларидан ҳимоя қила оладиган маҳсулотларни маълум қилди.
Федерал овқатланиш ва биотехнология илмий-тадқиқот маркази тадқиқотчиси Наталя Денисованинг айтишича, бундай маҳсулотларга деярли ҳар куни истеъмол қилинадиган картошка ва пиёз киради.
Мутахассис баъзи маҳсулотлар таркибидаги антиоксидантлар (C, E витаминлари ва бета-каротин) ҳужайралар шикастланиши жараёнини тўхтатишини маълум қилган. Бундай "қобилиятга эга" маҳсулотларга киви, қора смородина, наъматак, қизил қалампир, шунингдек ўсимлик ёғи ва ёнғоқлар киради.
Бундан ташқари, помидор, апелсин ва булғор қалампири ҳам антиоксидантларга бой экани айтилган.
Аввалроқ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бачадон бўйни саратонини бартараф қилишни тезлаштириш бўйича Глобал стратегиясини тақдим этгани ҳақида маълумот бергандик.
LiveБарчаси