“Санта-Барбара” сериали актёри ўз жонига қасд қилди

Маданият-санъат

image

"Санта-Барбара" сериалида роль ижро этган актёр Питер Ликасси ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда унинг дўсти Майкл Сигел маълум қилди, деб ёзмоқда "Известия" нашри. Унинг сўзларига кўра, актёр 27 август куни вафот этган. "Питер Ликасси депрессия билан курашда ютқазди ва ўз жонига қасд қилди. Питер кўп йиллар давомида руҳий тушкунлик билан курашган, ўта ёпиқ ҳаёт кечиришни афзал кўрган", деган марҳумнинг дўсти. 

Сигел дўстини қувноқ ва иқтидорли инсон сифатида эслайди, 16 йил давомида саҳнада у билан ёнма-ён ишлаш бахтига муяссар бўлганини таъкидлайди.

Ликасси 1959 йилда туғилган эди. 1984 йилда илк бор экранга чиққан. 1989 йилда актёр "Санта-Барбара"сериалида эпизод роль ижро этган. Унга энг катта машҳурликни "Космослик қотил клоунлар" фильмидаги музқаймоқчи роли келтирган эди.

Рушанабону Султонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

212

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг