Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигига директор тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Бахтиёр Ҳалимович Ҳайдаров Ўзбекистон Республикаси Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг матбуот котиби хабар берди.

Маълумот учун, Бахтиёр Ҳайдаров 1989 йилда Бухоро шаҳрида туғилган. 2010 йилда Тошкент молия институтининг бакалавриат, 2012 йилда магистратурасини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2009 йилда бошлаб, қатор масъулиятли вазифаларни бажариб келган.

У 2024 йилнинг июнь ойигача Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий соҳада муҳим ташаббусларни ишлаб чиқиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган. Кейин эса Тошкент шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан Акрамжон Муроджон ўғли Фозилов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бахтиёр Ҳайдаров Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг