Санкт-Петербургда ўзбекистонлик пичоқлаб, тунаб кетилди
Олам
−
19 Ноябрь 2019
5071Россиянинг Ставропол ўлкасидаги Красногвардейское туманида Ўзбекистон фуқароси уриб, пичоқлаб, тунаб кетилди. Бу ҳақда Ўзбекистонннг Санкт-Петербургдаги Бош консулхонаси хабар берди.
Жорий йилнинг 11 ноябрь куни 3 нафар шахс ўзбекистонлик Д.Й.га ҳужум қилиб, унга бир неча марта пичоқ билан зарба берган. Талончилар Д.Й.нинг телефон ва пулларини олиб қўйган.
Ўзбекистонлик Санкт-Петербург шаҳридаги Александр шифохонасига жойлаштирилди.
Қайд этилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан мазкур ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган, терговчиларнинг ва полиция ходимларининг тизимли фаолияти натижасида ушбу жиноятни содир этганликда гумонланаётганлар тезкорлик билан аниқланиб, қўлга олинган. Тергов тадбирлари давом этмоқда.
Бош консулхона вазиятни ўз назоратига олган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь