Санкт-Петербургда тўлиқ локдаун жорий этилиши мумкин

Олам

image

Россиянинг шимолий пойтахти ҳисобланувчи Санкт-Петербургда коронавирус пандемияси тарқалиши тезлашгани муносабати билан тўлиқ локдаун жорий қилиниши мумкин. Бу ҳақда губернатор Александр Беглов маълум қилган. 

"Эпидемия билан курашиш ўзаро масъулиятдир. Келинг, имкониятдан фойдаланиб, қоидаларга амал қилайлик", деган Беглов.

Губернаторнинг сўзларига кўра, шифохоналар ва клиникалар максимал даражада ишлайди. 

Беглов аҳолини санитария қоидаларига риоя қилишга ва Янги йил тантаналарини “коронавирус юқтириш марафонига" айлантирмасликка чақирган.

Унинг таъкидлашича, Санкт-Петербургда коронавирус ва пневмония билан касалланган беморларни даволаш учун 11 мингта ихтисослаштирилган койкалар ажратилган. Йил охирига келиб уларнинг сони 13 мингтагача кўпайиши мумкин. 

Санкт-Петербургда ўтган кун давомида 3 минг 741 киши COVID-19 юқтирган.

Олимларнинг фикрига кўра, 20 декабрь куни Россияда коронавируснинг энг юқори чўққига чиқиши кузатилади.

Маълумот учун, бутун Россияда коронавирусга чалинганлар 2,49 млндан ошган. 43 мингдан кўп бемор вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

САНКТ-ПЕТЕРБУРГ

Баҳолаганлар

220

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг