Санкт-Петербургда федерал қидирувда бўлган ўзбекистонлик қўлга олинди
Жамият
−
17 Июль 2021
8791Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Пулково аэропорти ҳудудида федерал қидирувда бўлган ўзбекистонлик эркак қўлга олинди. Бу ҳақда РиаФАН хабар берди.
Қайд этилишича, ҳибсга олинган 34 ёшли ўзбекистонлик эркак илгари сохта ҳужжатлардан фойдалангани сабабли фирибгарликда айбланган. Эркак 4 йил давомида, аниқроғи 2017 йилдан бери жазони ўташдан қочиб юрган.
Шунингдек, аэропортда фирибгарликда гумон қилинаётган Россиянинг 25 ёшли фуқароси ҳам қўлга олинган. У бир неча кун давомида суд ижрочиларидан яшириниб, Владикавказга учиб кетмоқчи бўлган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023