Шароф Рашидовнинг қизи ва Муҳаммад Юсуфнинг рафиқаси орден билан тақдирланди
Жамият
−
08 Март 2019
15654Ўзбекистон Республикаси Президенти 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан, Республикада олиб борилаётган туб ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш ҳамда аҳоли фаровонлигини юксалтириш борасидаги улкан хизматларини муносиб қадрлаш мақсадида қишлоқ хўжалиги, саноат, тадбиркорлик, фан-техника, инновация, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, маданият, санъат ва бошқа соҳаларда алоҳида ташаббус кўрсатиб, самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ аёлларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан мукофотлаш тўғрисида фармон қабул қилди.
Унга кўра бир қатор фаол хотин-қизлар қатори, Сайёра Рашидова ва Назира ас Саломлар “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирландилар.
Сайёра Рашидова 1981 йилдан буён Ўзбекистон Фанлар академияси полимерлар кимёси ва физикаси институти директори лавозимида ишлаб келмоқда. Олима ўз вақтида 25 йил давомида Ўзбекистонга раҳбарлик қилган давлат арбоби Шароф Рашидовнинг тўнғич фарзанди ҳисобланади.
Марҳум шоир Муҳаммад Юсуфнинг рафиқфси бўлган Назира ас Салом Тошкент шаҳридаги Муҳаммад Юсуф номидаги жамоат фонди раҳбари ҳисобланади. Шунингдек шоира, адабиётшунос олим, таржимон Ғайбулла ас Саломнинг қизидир.