Samsung селфисеварлар учун янги флагманини тақдим этади
Технология
−
29 Май 2019
4144Селфисеварлар учун тақдим этилаётган қурилма нархи жуда ҳамёнбоп бўлади. Galaxy M40 6.4-дюймли дисплейга ва 12+12+16 мегапикселли учта олд ва 10 мегапикселли орқа камерага эга бўлади.
Қурилмага 8 ядроли Snapdragon 675 процессори ўрнатилади. Шунингдек, у 6 ГБ тезкор хотира ва 64-128 ГБ доимий хотира билан жиҳозланади. Флагманга кучли 5000 мАслик тезкор қувватланувчи аккумулятор ҳам ўрнатилган. Қурилма ОС Android 9 Pie операцион тизимида ишлайди.
Яна бир муҳим жиҳати, ушбу қурилмада бармоқ сканери функцияси ҳам мавжуд бўлади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Galaxy S10 сингари функцияларга эга бўлган Galaxy M40 смартфони Осиё бозорида тез кунда пайдо бўлади. Маълум бўлишича, смартфоннинг нархи 360 АҚШ доллар бўлиши кутилмоқда.
LiveБарчаси