Самолётда жамоат тартибини бузган шахс қамалди

Жамият

image

Жорий йилнинг 25 декабрь куни “Ислом Каримов” номидаги Тошкент халқаро аэропортига В-2755 рейси билан “Минск-Тошкент” йўналишида учиб келган, фуқаро Ғ.А. маст ҳолда самолёт бортида жамоат тартибини бузган. Бу ҳақда ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Ҳаво кемасида жамоат тартибини бузган шахсга нисбатан Тошкент шаҳри аэропортларида ХТБ ҲПБ инспекторлари томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси билан маъмурий баённома тузилган.

Қайд этилишича, 26 декабрь куни фуқаро Ғ.А.га нисбатан Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Сирғали туман суди томонидан 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

182

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг