СамДУ талабаси 9-қаватдан тушиб кетиб, вафот этди
3-саҳифа
−
30 Март 2022
13497Самарқанд давлат университетининг 23 ёшли талабаси (қиз бола) университет ётоқхонасининг 9-қаватидан тушиб кетиб, вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 29 март куни тунги соат тахминан 02:03 да Пастдарғом туманида яшаган 1999 йилда туғилган Э.С. Самарқанд шаҳри Спитаменшоҳ кўчасида жойлашган талабалар турар жойининг 9-қаватидан тушиб кетган.
Бунинг оқибатида Э.С. воқеа жойида вафот этган.
Талаба қиз қандай қилиб 9 қаватдаги дераза токчасига чиққани, қандай қилиб пастга қулагани аниқ эмас. Балки у ўзини 9-қаватдан ташлаган бўлиши ҳам мумкин.
Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
QALAMPIR.UZ’га вилоят ИИБдан маълум қилинишича, қизнинг қандай қилиб 9-қаватдан тушиб кетгани ёки у ўзини ташлаганига тергов жараёнларида аниқлик киритилади.
LiveБарчаси