SamAuto’дан D-MAX quest финали ва ISUZU D-MAX пикапинининг бутунлай янги авлоди тақдимоти

Бизнес

image

Жамоалар уч ой давомида бош соврин учун кураш олиб бордилар ва бу оқшом асосий саволга жавоб топилди: янгиланган ISUZU D-MAX IRBIS LSE пикапи кимга насиб қилади? 

25 ноябрда Тошкентда D-MAX кенг кўламли квестининг финали бўлиб ўтди. Бу СамАвто компанияси томонидан, Ўзбекистон ҳудудида ўтказилаётган иккинчи travel-квести ҳисобланади. Бу йил қатнашиш учун 2200 киши ариза топширди, тўлиқ рўйхатдан ўтган жамоалар сони эса 209 тага етди.

D-MAX quest финали

Уч ой давомида қатнашчи жамоалар бош соврин учун кураш олиб бордилар ва жамоавий ишлашга, «қулайлик ҳудудидан» чиқишга, мантиқ ва чаққонликка оид топшириқларни ўргандилар. Синовлар қатнашчилар аниқлашлари ва топиб боришлари керак бўлган манзилларда бўлиб ўтди. Бу давр давомида жамоалар Янгиобод тоғларида, Сармишсой дарасининг қадимий қояларида, Тузкон тузли кўли соҳилларида, Чингизхон каньонидаги, Марсникига ўхшаш манзараларда учрашдилар.

Лойиҳанинг расмий ҳомийси Ипак Йўли банки, ахборот ҳамкорлари эса – UzReport телеканали ва Repost нашри бўлди, шунингдек лойиҳани Total ва Megamix қўллаб-қувватлади.

Финалгача иккита энг матонатли, мақсадга интилган ва баҳамжиҳат жамоалар етиб келди: «Бригада» ва «Koryoin». Қизғин кураш билан ўтган иккинчи D-MAX quest`да «Koryoin» жамоаси ғалабa қозонди.

Янги авлод D-MAX пикаплари

Бу йил SamAuto заводи меҳмонларга кенгайтирилган ранг палитрасидаги ISUZU D-MAX IRBIS LS/LSE,  ISUZU D-MAX OKSUS/OKSUS LS ва ISUZU D-MAX SAHAR янги модификацияларини тақдим этди. Айнан Самарқанддаги завод конвейеридан эндигина чиққан, full-комплектациядаги ёрқин-оловранг ISUZU D-MAX IRBIS LSE пикапига ғолиб жамоа эга бўлди.

“ISUZU D-MAX пикаплари – бу энг яхши дўст ҳамда ҳар куни ва ҳар қандай вазиятда: шаҳар шароитида, қишлоқ хўжалигида, йўлсиз тоғларда бебаҳо ёрдамчидир. Бугун биз ISUZU D-MAXнинг бешта комплектациясини тақдим этдик, улар маҳаллий йўл ва иқлимнинг эксплуатацион шароитига ажойиб тарзда мослаштирилган. Янги пикапларнинг асосий афзалликларидан бири кафолат бўлиб қолади: у икки йилга ёки 100 минг км юришга берилади; асл эҳтиёт қисмлар ва мойлаш материалларидан фойдаланилганда, сервислараро интервал 20 000 км.ни ташкил қилади. Аминмизки, квест финали ва янгиланган моделлар тақдимоти Ўзбекистонда пикаплар тарихининг янги босқичининг ёрқин бошланиши бўлади”,- деди бош директор ўринбосари Илҳомжон Ярашев.

2023 йилги янгиланган, модернизацияланган энергиясиғимли осмага эга ISUZU D-MAX пикаплари анча технологик қулай ва юмшоқ бошқариладиган бўлди, натижада рулни бошқаришда бутунлай бошқача ҳислар қамраб олади. Характеристикаларига кўра, автомобиль бозордаги бошқа автолардан кучайтирилган аэродинамикаси, қудратли двигатели, юқори ўтувчанлиги (кечув чуқурлиги – 800 мм.гача), оширилган юк кўтарувчанлиги, катта сиғимга эгалиги, ҳар қандай йўлда яхши бошқарилиши билан яққол ажралиб туради.

ISUZU D-MAX IRBIS LSE пикапида кўп функцияли борт компьютери, диагонали 9 дйюмли мультимедиа тизими ва ҳажмли овозга эга янги мусиқа тизими пайдо бўлди. Хавфсизликка катта эътибор берилган. Автомобиль IDAS инновацион пакети билан таъминланган, у пикап ҳайдовчиси ва йўловчилари учун ҳар томонлама ҳимояни таъминлайди. Унга қуйидаги тизимлар киради:

  • автоном шошилинч тормозланиш – тўқнашувнинг олдини олиш ёки оқибатларини камайтиришга ёрдам беради;
  • кўринмас зоналар мониторинги – кўринмас жойлардаги автомобилларни аниқлайди ва ҳайдовчига хабар беради;
  • мослашувчан круиз-назорат – автоматик равишда автомобиль тезлигини бошқаради, автомобиллар орасида берилган масофани ушлаб туради;
  • олд томондан тўқнашув ҳақидаги огоҳлантириш – автомобилдан олдиндаги йўл ҳаракати қатнашчиларини кузатиб боради ва тўқнашиш хатари ҳақида огоҳлантиради;
  • эгаллаб турилган полосадан чиқиш ҳақида огоҳлантириш – ҳайдовчини автомобиль йўлдан четга чиқишида хабардор қилади;
  • бурилишдаги автоном тормозланиш – йўлларни кесиб ўтишда юзма-юз яқинлашиб келаётган автомобиль ва у билан муқаррар тўқнашишда фаоллашади;
  • орқадаги кесишмали ҳаракатланиш мониторинги – орқага юришда масофани назорат қилади, чап ёки ўнгдан объект яқинлашишида визуал ва овозли огоҳлантиришни таъминлайди. 

Тўрт тактли дизель двигателига эга, ишончли ва тезкор ISUZU D-MAX классик йўлтанламаслари йўлсиз жойларда, қишлоқ ва шаҳар йўлларида юришга мўлжалланган. Ердан оралиқнинг катталиги ва 6 босқичли узатмалар қутиси ҳайдовчига рулда ўзини максимал дадил ҳис қилиш имконини беради.

ISUZU D-MAX пикапларини харид қилиш масалалари бўйича дилерлик марказларига ёки +998 78 140-80-00 телефон рақами орқали SamAuto Call-марказига мурожаат қилишингиз мумкин.

Instagram’да янгиликлардан хабардор бўлинг

YouTube каналимизга аъзо бўлинг

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг