Энди итлар ҳам умрбод пенсия олади
Олам
−
20 Ноябрь 2019
8633Италия уй ҳайвонларининг ҳолатини яхшилаш бўйича қонун лойиҳасини кўриб чиқади.
Ҳужжатда мувофиқ, ҳайвонларнинг ҳолати "ҳиссиётга эга бўлган жонзотлар" мақоми сифатида белгиланади. Итлар ва мушуклар "объект эмас, балки тирик мавжудотлар" деб аталади. Италия агентликларининг таъкидлашича, бу каби ўзгариш уй ҳайвонларининг ҳуқуқларини болалар ҳуқуқлари билан тенглаштиради.
Агар норма фуқаролик кодексига киритилса, жонзотлар эгалари ҳайвонларнинг эҳтиёжларига мувофиқ ҳаёт кечиришлари шарт бўлади. Шундай қилиб, эр-хотин ажрашган тақдирда, суд уй ҳайвонини ким билан қолдиришни ҳал қилади. Итлар бошқа оила аъзолари билан тенг равишда черков ва бошқа давлат муассасаларига бориш ҳуқуқига эга бўлади. Истеъфодаги полиция итлари умрбод пенсия олади. Шунингдек, қонун лойиҳасида уй ҳайвонини эгаларидан ажратиш тақиқланади: агар эгаси вафот этса, ҳайвонлар қариндошлари томонидан боқилиши керак.
Италияда аллақачон ҳайвонларга зарар етказганлик учун “катта” жарималар ва қаттиқ жазоларни назарда тутувчи қонунлар мавжуд. Давлат итларни жамоат транспортида ташиш учун рухсат берган. Ҳайвонлар учун меҳмонхоналар қурилади ва итларнинг махсус пляжлари ташкил қилинади.
Шаҳноза Тўрамуротова
LiveБарчаси