“Samarkand Half Marathon” ғолиблари аниқланди

Спорт

image

Бугун, 1 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган “Samarkand Half Marathon”нинг 21 километр масофасига югуриш учун старт берилди

Унда эркаклар ўртасида Тошкент вилояти вакили Андрей Петров биринчи бўлиб марра чизиғини кесиб ўтди. Қизлар баҳсида ўн минг метрга югуришда Ўзбекистон рекордчиси, сурхондарёлик Ситора Ҳамидова ғолиб бўлди.

Мусобақанинг старти “Регистон” майдонидан бошланади, кейин спортчилар Самарқанднинг Бибихоним, Афросиёб, Ҳазрати Ҳизр, Хўжа Дониёр мақбараси, Улуғбек ва “Шоҳизинда” расадхоналари каби асосий диққатга сазовор жойлари ёнидан ўтишади.

Эркаклар ва аёллар ўртасида ҳар бир йўналишда энг яхши натижа кўрсатган 5 нафардан қатнашчи ташкилотчилар томонидан пул мукофотлари билан тақдирланади. Унга кўра:

1-ўрин – 12 миллион сўм;

2-ўрин – 10 миллион сўм;

3-ўрин – 8 миллион сўм;

4-ўрин – 6 миллион сўм;

5-ўрин – 5 миллион сўм.

Соат 11:30 да мусобақа ташкилотчилари ва кўнгиллилар қисқа масофага югуришди. Унда туризм қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов ҳам қатнашди. Икки кундан буён Самарқандда бўлиб ўтаётган “Samarkand Half Marathon”и доирасидаги маданий тадбирлар бугун кечгача давом этади.

Шу билан бирга, бутун дунё бўйлаб иштирокчилар спортчилар билан бирга югуришади. Виртуал пойга формати яриммарафон иштирокчиларига жой ва масофани танлаш эркинлигини беради ва натижалар Strava иловасида қайд этилган маълумотларга мувофиқ қабул қилинади. Яриммарафон дастурига “Скандинавча юриш” бўйича мусобақалар қўшилди ва 12 ёшгача бўлган болалар эса алоҳида болалар югуриш мусобақасида югурадилар.

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов онлайн марафонда 35 давлатдан профессионал ва ҳаваскор спортчилар қатнашишини маълум қилди.

Югуриш мусобақасида 1 дан 16 ноябргача давом этади. Мусобақа натижаларига кўра, энг яхши югурадиган шаҳар ва энг яхши югурадиган клуб аниқланади. Иштирокчилари энг кўп километр масофани босиб ўтадиган Ўзбекистоннинг шаҳри "Ўзбекистоннинг югурувчи пойтахти" кубогини қўлга киритади. Энг яхши югурувчи клуб ҳам кубок билан тақдирланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Samarkand Half Marathon

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг