Самарқанддаги ошхонада газ баллони портлади. 10 киши жароҳатланган
3-саҳифа
−
19 Декабрь 2021
9430Бугун, 19 декабрь куни соат 14:20 да Самарқанд вилоятининг Оқдарё тумани “Наврўз” МФЙда жойлашган “Лаззат” ошхонасида портлаш содир бўлди. Воқеа жойида 2 та пропан газ баллони бўлган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Чақнаш натижасида ошхонанинг тахминан 40 кв.м. майдонида шифт қисми ва жиҳозлар ёнган.
Бирламчи маълумотга кўра, 10 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, туман шифохонасига олиб борилган.
Ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:23да ҳодиса жойига етиб бориб, 14:29да ёнғин қуршаб олинган ва соат 14:54да ўчирилган.
Воқеа жойига вилоят ҳамда туман фавқулодда вазиятлар бўлими раҳбар ходимлари, ИИБ, прокуратура, тиббиёт, газ хизматлари ходимлари ва 2 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган.
Содир бўлган ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь