Самарқанддаги ноқонуний қурилган машҳур 12 қаватли бинода қаҳвахона очилди (видео)

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги 12 қаватли бинонинг пастки қаватидан ошхона сифатида фойдаланилаётгани тўғрисидa видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ноқонуний равишда қурилган 12 қаватли бинонинг биринчи қаватида ҳақиқатдан ҳам қаҳвахона фаолият юритаётгани аниқланган.

Кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган бу бино юзасидан 2022 йилнинг 6 июль куни фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро суди томонидан бино эгаси Ф.Ҳалиловга нисабатан қарор қабул қилган эди. Унга кўра, Самарқанд тумани “Жўйисой” МФЙ ҳудудидаги ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда қурилган 12 қаватли бино-иншоот (меҳмонхона)ни фуқаро Ф.Ҳалилов ҳисобидан бузиши тўғрисида ҳал қилув қарори берилганди.

“Бугунги кунда мазкур суд қарорининг ижроси МИБнинг Самарқанд тумани бўлими иш юритувида. Шунингдек, Самарқанд туман Қурилиш бўлими томонидан 2023 йилнинг 15 май куни 414-сонли хат билан МИБ Самарқанд туман бўлимига суд қарорининг ижросини таъминлаш бўйича мурожаат йўлланган”, дейилади бошқарма муносабатида.

Нурмуҳаммад Файзуллаев 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг