Самарқанддаги қабул жараёни муаммолари ортидан шаҳар ДХАга янги раҳбар тайинланди
Жамият
−
12 Июль 2019
5193Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан Ўлмасов Бахтиёр Аброрович Самарқанд шаҳар Давлат хизматлари маркази директори лавозимига тайинланди.
Бахтиёр Ўлмасов шу кунга қадар Самарқанд туман Адлия бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Хабарингиз бор, шу кунларда Ўзбекистон бўйлаб олий таълим муассасаларига абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш жараёни кечмоқда. Бу йил Давлат тест маркази томонидан ҳужжатларни қабул қилиш жараёнига кўпгина ўзгартиришлар киритилган.
Шу сабабдан айрим ОТМларга ҳужжат топшириш жараёнида абитуриентларнинг узундан-узун навбатлари юзага келган. Бундай ҳолатнинг келиб чиқишига ДТМнинг ҳужжат қабул қилишдаги онлайн тизимида келиб чиққан носозликлар сабаб бўлмоқда. Ҳудди шундай ҳолат Самарқанд давлат университетида ҳам кузатилгани ҳақида аввал хабар бериб ўтган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь