Самарқанддаги иккита МЧЖда йирик ёнғин чиқди

3-саҳифа

image

Самарқандда иккита маъсулияти чекланган жамият биноларида ёнғин содир бўлди. Оқибатда бинонинг тахминан 200 квадрат метр майдони зарарланган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, бугун, 7 июнь куни 14:00 да Самарқанд шаҳар “Фаровонлик” МФЙ Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган “Вербатим” МЧЖ ва “Бахт” МЧЖ биносида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра 8 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:03 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни соат 14:30 да қуршаб олган ва соат 16:20 да  алангани бартараф этган. Шунингдек, ёнғинга вилоят Ободонлаштириш бошқармасининг техникалари ҳам жалб этилган. 

Ҳодиса оқибатида бинонинг тахминан 200 квадрат метр майдонда томи ва шифт қисми ёниб зарарланган. Тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари қайд этилмаган.

Ҳозирда ёнғинни келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

68

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг