Самарқанддаги боғнинг 1,5 гектар майдони ёниб кетди. Ёнғин 6 соатда ўчирилди (видео)
Жамият
−
04 Июль 2021
5470Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги Зарафшон миллий табиат боғида ёнғин содир бўлди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолат бўйича расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, кеча, 3 июль куни соат 21:10 да Жомбой тумани “Олмазор” МФЙ Қарапчи қишлоғида жойлашган Зарафшон миллий табиат боғида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар берилган. Олинган хабарга асосан, ёнғин жойига 5 та ЁҚЭ соат 21:51 да етиб борган.
Бу вақтда миллий боғнинг 1,5 гектар майдонида тўқайзорлар (малина, бутазор, шох-шабба) ёнаётган бўлган. Тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 02:51 да ўраб олиниб, соат 04:03 да ўчирилган.
Қайд этилишича, ёнғинда жароҳат олганлар йўқ. Ҳодиса сабаби ва зарари аниқланмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь