Самарқандда юк машинаси уриб юборган 24 ёшли йигит ҳалок бўлди (18+)
Жамият
−
23 май 2021 13271 1 дақиқа
Самарқанд вилояти Нарпай туманида 24 ёшли йигитни юк автомобили уриб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу ҳодиса жорий йилнинг 18 май куни туман ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 106-километрида содир бўлган. Катта тезликда ҳаракатланиб келаётган юк автомобили йигитни пиёдалар йўлагидан кесиб ўтаётган пайт уриб юборади.
Оқибатда 24 ёшли йигит воқеа жойида ҳалок бўлган.
Live
БарчасиҚўйлиқда ҳам ёнғин содир бўлди
06 август