Самарқандда юк автомобили ағдарилиб кетди
Local
−
25 March 2021 6837 1 minute
Самарқанд вилоятида юк автомобили ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун, 25 март куни соат 14:30 ларда Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар ҳудудидан ўтувчи М-39 “Тошкент-Бухоро” айланма автомобиль йўлининг 1080-километрида “Mercedes-Benz 1843LS” русумли юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида автомобил йўлнинг ўнг томон четки қисмига ағдарилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Мазкур ҳодиса юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September