Самарқандда ЙТҲ оқибатида 2 киши вафот этди
3-саҳифа
−
27 Декабрь 2022
6933Самарқандда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 2 киши вафот этди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Жорий йилнинг 25 декабрь куни соат 18:00 да М-39 халқаро автомобиль йўлининг Жомбой тумани ҳудудидан ўтган қисмида Lacetti ва Cobalt машиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ушбу ҳодисага Lacetti машинаси йўлнинг қайрилиб олиш жойидан бурилмоқчи бўлган Cobalt'нинг ён томонидан уриши сабаб бўлган.
Шундан сўнг, жароҳатланган икки киши шифохонага олиб борилган. Аммо ўтказилган муолажаларга қарамасдан уларнинг иккиси ҳам вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси