Самарқандда яна бир ОТМ ташкил этилди
Жамият
−
19 Май 2021
9599Ўзбекистон Ҳукуматининг тегишли қарори билан Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Қарорга кўра:
Филиалда таълим фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади;
Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳар, Амир Темур кўчаси, 27-уй манзилида жойлашган собиқ Самарқанд давлат чет тиллар институти ҳузуридаги 2-сон академик лицейининг бино ва иншоотлари Филиалга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилади;
келгуси йилларда Филиал учун қўшимча ўқув биноси, 2 та талабалар турар жойи бинолари, спорт иншооти қурилади;
Самарқанд вилояти ҳокимлиги Филиал фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида фаолият юритиш учун жалб этиладиган малакали профессор- ўқитувчиларни белгиланган тартибда хизмат уйлари билан таъминлайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь