Самарқандда VIII асрга оид эҳтимолий ҳукмдорлар саройи топилди

Маданият-санъат

image

Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида жойлашган Мингтепа археологик ёдгорлигида олиб борилаётган қазишмалар давомида милодий VIII асрга оид эҳтимолий ҳукмдорлар саройининг меъморий қолдиқлари аниқланди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар берди.

Агентликка кўра, тадқиқотлар Яҳё Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти илмий ходимлари Амриддин Бердимуров, Ҳусниддин Раҳмонов ва Нигора Маҳкамовалар томонидан амалга оширилмоқда.

Қазишмалар натижасида ёдгорликнинг Арк (қалъа) қисмида жойлашган, милодий VIII асрнинг биринчи ярмига мансуб сарой мажмуасининг меъморий тузилиши очиб берилди.

Мутахассислар ушбу иншоотнинг қурилиш услуби илк ўрта асрлар давридаги шаҳарсозлик, меъморчилик ва давлат бошқарув тизимини ўрганишда муҳим илмий манба бўлишини таъкидламоқда.

Бундан ташқари, қазишмалар давомида саройнинг зал қисмидан VIII асрга оид ҳайкалтарошлик намуналари ҳам топилган. Ҳозирда ушбу топилмалар юзасидан илмий тадқиқотлар ишлари олиб борилмоқда.

Археологларнинг фикрича, янги топилмалар Мингтепа ёдгорлигининг сиёсий ва маданий ҳаёти, шунингдек, илк ўрта асрларда ҳудуднинг тарихий тараққиётини янада чуқурроқ ўрганиш ва янги илмий хулосалар чиқаришга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон жанубидаги қадимий тепаликлардан бирида олиб борилган тадқиқотлар натижасида эллинистик даврга оид юнон ҳарбий лагери излари аниқланганди.

Дилнура Уринова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг