Самарқандда ўзини осиб қўйган аёлнинг эрига жиноят иши очилди
3-саҳифа
−
13 Июль 2022
14853Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида яшовчи келин ўз жонига қасд қилганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди. Вилоят прокуратураси ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 27 июнь куни соат тахминан 04:30 ларда Тойлоқ тумани, “Боғизағон” маҳалласида яшаган 31 ёшли келин И.Г. ўзини яшаш уйи меҳмонхонасида аёллар рўмоли билан ўзини ўзи кийим илгичга осиб жонига қасд қилган.
Ҳолат юзасидан ўтказилган дастлабки суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, марҳумнинг ўлими осилишда бўйин аъзоларини сиртмоқ билан қисилиши натижасида юзага келган механик асфиксиядан келиб чиққанлиги, шунингдек марҳуманинг танасида енгил тан жароҳатлари мавжудлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тойлоқ туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, марҳума Г.И.нинг турмуш ўртоғи Х.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 103-моддаси (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Дастлабки тергов устидан Бош прокуратура томонидан назорат ўрнатилган.
LiveБарчаси