Самарқандда уй олиш учун боласини сотмоқчи бўлган аёл қамалди
3-саҳифа
−
27 Сентябрь 2021
4045Самарқандда уй сотиб олиш ниятида вояга етмаган боласини 6 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган аёл 5 йилга қамалди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Пахтачи туманида аёл 6 яшар фарзандини 6 минг долларга сотмоқчи бўлган. Талаб қилинган пулдан 4 минг 400 АҚШ долларини олиб, фарзандини бераётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинган.
Маълум қилинишича, аёл уй сотиб олиш мақсадида боласини сотмоқчи бўлган. Қолаверса, унинг яна уч нафар фарзанди бор.
Аёлга Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди ҳамда 57-моддасини қўллаб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Вояга етмаган фарзанди эса меҳрибонлик уйига топширилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь