Самарқандда ука ўз акасини отиб ўлдириб қўйди

3-саҳифа

image

Самарқандда ариқдан сув ўтказиш масаласида чиққан жанжал ортидан ука ўз акасини ов милтиғи билан отиб ўлдириб қўйди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига жавобан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Унинг билдиришича, жорий йилнинг 12 февраль куни соат 11:30 ларда Нарпай тумани, “Ҳўжакарзон” маҳалласидаги фермер хўжалиги ҳудудида А.С. ариқдан сув ўтказиш масаласида акаси У.С. билан жанжаллашиб қолган. Ушбу келишмовчилик вақтида А.С. ўзига тегишли “ИЖ-18” русумли ов қуроли билан У.С. га бир маротаба ўқ узиб, уни қасддан ўлдирган.

Суд-тиббиёт экспертиза бўлинмасининг дастлабки маълумотида, марҳум У.С. нинг танасида, яъни калла, юз, бўйин аъзоларининг очиқ шикасти, пешона чап лунж иккала елка бўғини олд юзаси, ўнг елка соҳаларида ов қуролидан ўқли шикастланиш, очиқ калла мия шикасти, пешона суягини очиқ синиши, бош мия тўқимасини ўқли шикастланиши, юз суякларини очиқ парчаланиб синиши, 4 ва 5 бўйин умуртқаларини парчаланиб синиши, орқа мияни ўқли шикастланиши ташхиси қўйилиб, унинг ўлими ташқи қон кетишидан келиб чиққанлиги кўрсатилган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан жорий йил 12 февраль куни Нарпай туман прокуратураси томонидан А.С. га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, у Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида 32 ёшли эркак ов милтиғи билан ўзи билан бирга ов қилиш учун чиққан дўстини отиб қўйганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд Қасддан одам ўлдириш ов қуроли

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг