Самарқандда ўқитувчи ўқувчисини калтаклади
3-саҳифа
−
21 Декабрь 2022
7597Ижтимоий тармоқларда Самарқандда ўқитувчи дарсда ўқувчини калтаклагани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Халқ таълими бошқармаси маълумот берди.
Ушбу ҳолат жорий йилнинг 16 декабрь куни Самарқанд шаҳридаги 21-сонли мактабда география дарсида содир бўлган. Ўқитувчи география дарсида копток тепиб ўйнаб ўтирган ўқувчини дарсга ҳалақит бермаслигини айтиб, бир неча бор огоҳлантирган. Кейин ўқитувчи уни синф хонасидан чиқариб юборган.
Шундан сўнг ўқувчи синфга деразадан кириб ўқитувчини ҳақорат қилган. Мазкур ҳолатдан кейин ўқитувчи болани калтаклаган.
Ушбу ҳолат юзасидан ўқитувчига нисбатан “Хайфсан” интизомий чораси қўлланилган.
Вилоят халқ таълими бошқармаси ишчи гуруҳи ўқитувчи ва ўқувчининг онаси билан алоҳида-алоҳида суҳбатлашган. Суҳбат давомида ўқитувчи бундай ҳолат бошқа қайтарилмаслигини ва ўз ишидан пушаймонлигини билдирган. Ўқувчининг онаси эса боласининг шўхлигини таъкидлаб, ҳеч кимга даъвоси йўқлигини маълум қилган.
LiveБарчаси