Самарқандда Туркия Бош консулхонаси очилди

Жамият

image

Самарқанд шаҳрида Туркия Республикасининг Бош консулхонаси очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ҳамда Туркия Республикасининг Ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлу нутқ сўзлаган. Шунингдек, Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этган.

Комилов ўз нутқида Ўзбекистон раҳбарияти ва Ҳукумати номидан туркияликларни хориждаги 250 та турк дипмиссиялари қаторидан Самарқанддаги Бош консулхона ҳам жой олгани билан самимий табриклаб, уларга янги Бош консулхона фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаган.

Маълумот учун, Туркия Республикаси Ўзбекистон Республикасини мустақил давлат сифатида энг биринчилардан бўлиб тан олган ва 1992 йил 28 апрелда Тошкентда ўз Элчихонасини очган илк хорижий давлат бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

93

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг