Самарқандда туғилган сиам эгизаклари вафот этди
Жамият
−
06 Июль 2020
14458Жорий йилнинг 29 июнида Самарқандда икки бошли чақалоқ дунёга келганлиги ҳақида хабар берган эдик. Чақалоқ бугун, 6 июль куни қилинган муолажаларга қарамай, вафот этди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси хабар берди.
Шу йилнинг 25 июнида фуқаро М.Ч. ҳомиланинг 38 хафталиги билан вилоят Перинатал марказига мурожаат қилган ҳамда 27 июнь, шанба куни ундан сиам эгизаклари дунёга келган.
Чақалоқларда нафас ва юрак етишмовчилиги борлиги, уларга доимий намланган ва илитилган кислород билан нафас олиши ҳамда тажрибали мутахассислар назоратида бўлиши зарурлиги сабабли эгизаклар жорий йилнинг 29 июнь куни Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига ўтказилган эди.
Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази шифокорлар томонидан ўтказилган тезкор реанимацион муолажаларга қарамасдан, чақалоқларда кўп сонли туғма ривожланиш нуқсонлар борлиги сабабли дастлаб соат 7:50 да сиам эгизакларининг биринчиси, 10:50 да эса иккинчиси нафас ва юрак етишмовчилиги туфайли вафот этган.
LiveБарчаси