Самарқандда тез ёрдамга йўл бермаган ҳайдовчи жаримага тортилди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида тез тиббий ёрдам автотранспорт воситасига Spark русумли автомобиль ҳайдовчиси йўл бермагани ҳақида видеолар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Республика тез тиббий ёрдам маркази муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат бўйича мутасадди ташкилот вакиллари томонидан Spark ҳайдовчиси топилган ва унга нисбатан тегишли чора кўрилиб, тушунтириш ишлари олиб борилган. Хусусан, унга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-5-моддаси (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши) асосида маъмурий баённома расмийлаштирилган. Мазкур моддада БҲМнинг 5 баравари (2 млн 60 минг сўм) миқдорида жарима белгиланган.

“Тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчани ёққан ҳолда ҳамда махсус товушли сигнал билан яқинлашиб келаётган транспорт воситалари тўсиқсиз ўтиб кетиши учун транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан ҳалақит бериш жавобгарликка сабаб бўлади”, дея эслатган Республика тез тиббий ёрдам маркази.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида тез ёрдам машинаси Spark автомобили билан тўқнашиб кетганди. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳат олганлар бўлмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд тез ёрдам

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг