СамДУ талабаси ўзини 9-қаватдан ташлагани маълум бўлди
3-саҳифа
−
01 апрел 2022 21196 1 дақиқа
Аввалроқ Самарқанд давлат университетининг 23 ёшли талабаси (қиз бола) университет ётоқхонасининг 9-қаватидан тушиб кетиб, вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур ҳодиса юзасидан вилоят прокуратураси расмий маълумот берди. Унга кўра, қизнинг вафоти бўйича жиноят иши очилган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 103-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади прокуратура хабарида.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 март куни тунги соат тахминан 02:03 да Пастдарғом туманида яшаган 1999 йилда туғилган Э.С. Самарқанд шаҳри Спитаменшоҳ кўчасида жойлашган талабалар турар жойининг 9-қаватидан тушиб кетган. Бунинг оқибатида Э.С. воқеа жойида вафот этган.
Live
БарчасиҚўйлиқда ҳам ёнғин содир бўлди
06 август
Ян Диоманде расман “Реал Мадрид”га ўтди
06 август