Самарқандда Spark бетон тўсиққа бориб урилди. Қурбон бор

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида Spark бетон тўсиққа бориб урилиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, кеча, 5 июль куни Самарқандда Spark русумли автомобиль ҳаракатланиб келаётган вақтда тезликни ошириб, бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа бориб урилган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи воқеа жойида вафот этган, ҳайдовчи ёнидаги йўловчи шифохонага жойлаштирилган. 

Қайд этилишича, ЙТҲ вилоятдаги Тойлоқ тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 Бишкек – Олма-ота – Тошкент – Термиз автомобиль йўлининг 1082-километрида содир бўлган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тойлоқ туман тергов бўлинмаси томонидан дастлабки суриштирув жараёнлари ўтказиляпти.

Диёра Абдураҳмонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

80

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг