Самарқандда сохта ИИВ ходими қўлга тушди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятида ўзини Ички ишлар вазирлигида ишлашини айтиб ички ишлар тизими билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиб беришни айтиб эвазига фуқаролардан пул олаётган шахс ушланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу фуқаронинг шахсига аниқлик киритилганда у вилоятнинг Пастдарғом туманида туғилганлиги, муқаддам ички ишлар органларида ишлаб кейин бўшаганлиги ва ҳозирда вақтинча ишсиз эканлиги маълум бўлган.

Аниқланишича, Самарқанд шаҳрида яшовчи 40 ёшли фуқаро Самарқанд шаҳри бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига мурожаат қилиб борган вақтида ўзини Ички ишлар вазирлигида ишлашини айтиб, нима сабабдан ИИБга келганини сўраб билган. Уни қўрқитиб, ишини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига ундан 5 минг АҚШ доллари талаб қилган.

“Фуқаро ҳам уддабуронлик қилиб ўрталарида бўлиб ўтган суҳбатни ўзига тегишли бўлган телефон аппарати ёрдамида ёзиб олган ва ёзиб олинган овозни Ички ишлар вазирлиги Самарқанд вилояти Шахсий хавфсизлик бошқармаси (ИИВ ШХББ) ходимларига топширган”, дейилади хабарда.

Жорий йилнинг 2 март куни ИИВ ШХББ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, ўзини ички ишлар ходими деб таништирган шахс фуқародан 5 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг