Самарқандда отасини қайчи билан ўлдирган йигит 15 йилга “кесилди”
3-саҳифа
−
16 Май 2023
6460Самарқандда спиртли ичимлик таъсирида отасини қайчи ёрдамида ўлдирган йигитга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.
Унда айтилишича, воқеа Нуробод туманида 2022 йил 18 декабрь куни содир бўлган. Ўша куни тунда ота-бола маст ҳолатда бўлган ва улар ўртасида жанжал келиб чиққан. Йигит отасининг пешона, юз ва бошқа қисмларига қўли билан уриб, жағ тишларини синдирган. Шундан сўнг у отасини бўғиб, дераза токчасида турган қайчини бўйнига санчиб, унинг жонига қасд қилган.
Судда йигит ўз айбига иқрор бўлар экан, нима учун отасини ўлдирганини тушунтирган.
“Онамни касал қилиб ўлдирди. Шу иш яхшими? Отаси тирик бўла туриб, етим ўсиш нима эканлигини мен биламан. Болаликдан акаларим билан меҳнатда улғайдик. Онамнинг ўлимидан кейин бу мен сабабли бўлди, деб бирор марта ўйламади”, дейди йигит.
Суднинг охирги хулосасига кўра, айбланувчига Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси иккинчи қисми “в, ж” бандлари билан 15 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси