Самарқандда ноқонуний олтин қазувчилар ушланди

3-саҳифа

image

Самарқандда таркибида олтин моддаси мавжуд бўлган тахминан 7,5 тонна руда тошларни ноқонуний қазиб олган шахслар ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди. 

Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизмати Бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида таркибида соф олтин моддаси бўлган руда тошларни талон-тарож қилиш билан шуғулланувчи шахслар қўлга олинган. 

Ўтказилган тезкор тадбир давомида Пахтачи туманида 1984 йилда туғилган Д.А. ва 1992 йилда туғилган Б.Ш. яшаш хонадонларида ноқонуний равишда таркибида олтин моддаси мавжуд бўлган тахминан 7,5 тонна руда тошлар, 4 та қум тегирмони ҳамда 1 та қум қуритиш печи борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

748

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг