Самарқандда Nexia-3 ертўлага тушиб кетди
3-саҳифа
−
10 Март 2023
5831Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида Nexia-3 автомашинаси янги қурилаётган бинонинг ертўласига тушиб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 7 март куни соат 21:40 да шаҳарнинг Садриддин Айний кўчасида содир бўлган. Ушбу кўчада ҳаракатланаётган Nexia-3 русумли машинанинг ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг ўнг томонида қурилиш ишлари олиб борилаётган бинонинг очиқ турган ертўласига тушиб кетган ва ҳаракатдан тўхтаган.
Ҳодиса оқибатида автомашина ҳайдовчиси енгил тан жароҳати олган. Воқеа жойига тез тиббий ёрдам машинаси чақирилиб ҳайдовчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига кетишга рухсат берилган.
“Ҳолат юзасидан масъул ходимлар томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси