Самарқандда мудҳиш ЙТҲ: 4 киши ёниб кетди

3-саҳифа

image

Самарқандда Nexia русумли автомобиль бетон тўсиққа урилиб, пастликка ағдарилди ва ёниб кетди. Оқибатда 4 нафар йўловчи вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди. 

Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 6 май куни Нуробод тумани ҳудудидан ўтувчи Самарқанд-Қарши йўналишидаги А-378 автомобиль йўлининг 22-километрида содир бўлган. 

Йўлда ҳаракатланиб кетаётган Nexia ҳайдовчиси ухлаб қолиб,  бетон тўсиққа урилган ва пастликка ағдарилган.

Оқибатда  автомобилда ёнғин келиб чиққан. Машина ичидаги тўрт нафар фуқаро ёнғин сабабли вафот этган. Ҳайдовчи эса оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Вафот этганларнинг орасида бир нафар 80 ёшли эркак, бир нафар 70 ёшли аёл ва 11 ёшли қизалоқ бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

560

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг