Самарқандда мактаб “замдиректор”и пора билан ушланди

3-саҳифа

image

Самарқандда мактаб директори ўринбосари 300 доллар пора билан ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилишинича, Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга фуқаро А. ариза билан мурожаат қилган. У аризасида ўрта махсус маълумотга эга бўлиш мақсадида ўқишга кириш тартиби билан қизиқиб юрган вақтида, Самарқанд шаҳар ХТБга қарашли 8-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби директори ўринбосари Д.З. билан танишиб қолганини, у 400 АҚШ доллари эвазига 11 йиллик таълимни олгани тўғрисида шаҳодатнома расмийлаштириб беришини айтганини ёзган. 

Фуқаро А. мактаб директори ўринбосари Д.З. 100 АҚШ долларини олдиндан олганини ва ҳозирда қолган 300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилиб келаётганини қўшимча қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур аризага асосан, жорий йилнинг 4 июль куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ва шаҳар прокуратураси ходимлари томонидан 8-сонли мактаб биносида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Д.З. хизмат хонасида ариза муаллифидан талаб қилган 300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

370

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг